Latest news

21:04"Галатасарой" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  0 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  0 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  12 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  29 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  12 18:27"Аркадағ" кетма-кет иккинчи йил Туркманистон кубоги соҳибига айланди  14 18:15Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда  1 18:00"Металлург" назорат баҳсида "Гулистон"ни мағлуб этди  2 17:45"Барса" Гави тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганини эълон қилди. Хавбек август ойидан бери ўйнамади  10 17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  7 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  14 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  2 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1

"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи News

"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи

Лондонликлар ёзги трансфер ойнасида Виктор Вальдепеньясни қўлга киритиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар берди.

Манбага кўра, "канонирлар" испаниялик ҳимоячини анчадан бери кузатиб келади, бироқ ҳозирча уни сотиб олиш бўйича аниқ қадамлар ташламаган.

Вальдепеньяс "Реал Мадрид Кастилья" сафида ўйнайди, шунингдек, Испания U-19 терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Ҳимоячининг "Реал" асосий жамоасидаги дебюти ўтган йилнинг 14 декабрида – Испания Ла Лигасининг 16-турида "Алавес"га қарши ўйинда бўлиб ўтган.

Ушбу баҳсда Вальдепеньяс майдонда 78 дақиқа ҳаракат қилди ва жамоасининг сафардаги 2:1 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди. Бу ўйин яна бир жиҳатдан тарихий бўлди — Виктор Хаби Алонсо бош мураббий этиб тайинланганидан кейин "Реал" академиясидан асосий жамоада дебют қилган илк футболчига айланди. Шу ўйингача у асосий таркиб қайдномасига ҳам киритилмаган эди.

Rating: +3   

Comments

+1   
26 jan 15:07:26
Arsenal 14
Salibani Realga sotib, o'rniga Husanovni olish kerak. Mana bu haqiqiy transfer bo'largi
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика