Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
08 dec 10:27
News
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Сельта"дан учралган мағлубиятдан сўнг "Реал Мадрид" устози Хаби Алонсо ҳакамларни кескин танқид қилди.
Ушбу баҳсда мадридликларнинг икки нафар футболчисига қизил карточка кўрсатилди.
"Ҳакамнинг қарори бизни мувозанатдан чиқарди. У учрашувдаги тўхталишларга етарли вақт қўшмади, рақиб бизнинг темпимизни бузиш учун жуда кўп марта ўйини чўзишга ҳаракат қилди, ушбу вазиятларда ҳакамлар ҳеч нима қилишмади. Фернандеснинг майдондан четлатилиши, билмайман, жуда шубҳали эди. Бу вазият бўйича ҳам менда саволлар бор. Яна бир бор такидлайман, баъзи вазиятларда ҳакамнинг қарорлари бизни бироз мувозанатдан чиқарди. Менга бугунги ҳакамлик умуман ёқмади", - деб фикр билдирди Алонсо.
Кечаги мағлубиятдан сўнг "Реал Мадрид" Ла Лигада "Барселона"дан турнир жадвалида тўрт очкога ортда қолмоқда.
Link :
Source : Sport.es
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Comments
Ответига чидасанг ёз, Бегали. Қатдадур негатив каментингни кўриб қосам хафа бўлиш йў, вашше нарсалар ёзиб ташиман.