Latest news

10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  0 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  5 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  0 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  5 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  5 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  10 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  11 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  133 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  22 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  3 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0

Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир" News

Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоаларнинг Чемпионлар лигасидаги ўйини олдидан "Реал" мураббийи Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади.

Кеча "Реал" "Сити"га қарши ўйинда муваффақиятсизликка учраса, Алонсони истеъфога чиқариши мумкинлиги, бош мураббий ва футболчилар ўртасидаги муносабатлар бузилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Хабининг ўрнига асосий номзодлар - Зинедин Зидан ва Юрген Клопп. Шунингдек, "оқ кийимлилар" рўйхатида Альваро Арбелоа ҳам бор. "Реал" "Селта"дан мағлубиятга учрагач (0:2), Ла Лига турнир жадвалида "Барселона"дан 4 очко орқада қолди. Пеп Гвардиолага эса Хаби Алонсо ҳақида саволлар берилди.

- Эртага Хабининг иши хавф остида қолиши мумкинлиги сизни ажаблантирмайдими?

- Йўқ... Сиз мендан Хабининг келажаги ҳақида сўраяпсиз, мен эса унга энг яхши тилакларни билдираман, чунки уни жуда ҳурмат қиламан. Лекин жавобини билмайман. Вазиятни биласиз-ку, мен бу ерда яшамайман ва узоқдаман.

- Сиз ҳозир Алонсонинг аҳволига ачинаяпсизми?

- Албатта. Биз "Бавария"да икки ярим йил бирга ишлаганмиз ва бу ажойиб эди. Бизда умумий жиҳатлар кўп эди.

Аммо "Барселона" ва "Реал" - босим ва муҳит туфайли мураббий учун энг қийин клублар. Мавсум оғир кечмоқда ва ҳамма нарса ғалабалар атрофида айланмоқда... Ғолиб бўлмасанг, нима бўлишини биласан. Ўтган мавсумда мен билан ҳам шундай бўлганди. Аммо Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир.

- Алонсога қандай маслаҳат берган бўлардингиз?

- Ўз ишини қилаверсин. Унинг ҳамма иши жойида бўлади, мана кўрасиз.

- Хаби бошчилигидаги бу "Реал" жамоасини сизникига қиёсласа бўладими?

- Ҳеч қайси жамоа меникига тенг келолмайди, менинг жамоаларим ажойиб. Ҳар бир жамоа ўзига хос. Спортда доимо қадам-бақадам ўсиб бориш керак. Турли босқичлар бор. Мавсум давомида ривожланганлар ғолиб бўлади. Бу жараёнда жароҳатлар, кутилмаган вазиятлар ва бошқалар туфайли ўйин даражаси пасайган пайтлар ҳам бўлади. Мен октябрда жамоа сентябрга қараганда яхшироқ бўлишини ва шундай давом этишини хоҳлайман. Мавсум якунида эса якуний хулоса чиқарилади, - деди Гвардиола.

Rating: +1   

Comments

+1   
10 dec 03:56:48
Bek 777@
Shu gvardiola hechkimni yomonlamedi tanqit qimedi ortamiyona raqip bilan oyin bolsaham raqip oyinchilarini murabbiysini maqtap gapiradi insoniylik jihati bor barsada yurgan payti kopchilik yoqtrmasdi. Gvardiolani
   
10 dec 01:00:51
Лутфулла
"Ҳеч қайси жамоа меникига тенг келолмайди, менинг жамоаларим ажойиб" деб хазил тариқасида айтган, админ
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика