Latest news

10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  0 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  5 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  0 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  5 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  5 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  10 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  11 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  133 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  22 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  3 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0

Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда? News

Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?

Бугун Суперлигада қолиш учун плей-офф босқичидан ўрин олган "Бухоро" - "Хоразм" учрашуви бўлиб ўтади.

Аввалги босқичда ҳар икки жамоа дуранг ўйнаб пенальтилар сериясига кўра мағуб бўлди.

"Хоразм" сафарда "Қўқон-1912" меҳмони бўлиб, 1:1 натижасини қайд этди. "Бухоро" эса Қаршида "Машъал" меҳмони бўлди. Иккала баҳс ҳам дуранг билан якун топиб, пенальтилар сериясида омад рақибларга кулиб боқди.

Бугунги ўйиндан сўнг Суперлигада қоладиган яна бир жамоа маълум бўлади. Мағлуб эса 14 декабрь куни сафарда Пролигада иккинчи ўринни эгаллаган "Арал" билан ўйнайди.

Кубок финалчисига нима бўлди?

"Бухоро" мавсумни бир текис ўтказа олдими? Бу саволга "Ҳа" деб ҳам, "Йўқ" деб ҳам жавоб берса бўлади. Аар жамоанинг Ўзбекистон Кубогидаги иштирокини ёдга оладиган бўлсак, "Бухоро" машаққатли йўлни босиб ўтди ва Кубок финалига қадар етиб келди. Бош мураббий Александр Хомяков учун бу кетма-кет иккинчи финал бўлди. Ўтган йил "Андижон" билан бош совринни кўтарган Хомяковдан бу сафар омад юз ўгириб, "Бухоро" ҳал қилувчи баҳсда "Пахтакор"га мағлуб бўлди. Шунга қарамай жамоанинг финалга етиб боргани олқишларга сабаб бўлди.

Ички чемпионатда эса бухороликларнинг омади келмади. Жамоа 16та жамоа орасида 27 очко билан 15-ўринни эгаллади. "Бухоро" 30 ўйиндан фақат 6тасида зафар қучиб, 9 бор дуранг ўйнади ва 15та баҳсда мағлуб бўлди. Тўплар нисбати 30-49. Қизиғи шундаки, 6та ғалабадан бештаси уйдаги ўйинларда қўлга киритилиб, жамоа сафарда фақат битта учрашувда ғалаба қозонди. Мана шу ягона ғалаба сафарда айнан бугунги рақиб "Хоразм" билан кечган баҳсда рўй бериб, меҳмонлар 4:1 ҳисобида зафар қучишганди. Дарвоқе, Бухоро ўз майдонида "Хоразм" билан 1:1 ўйнаганини ҳам эслаб ўтиш жоиз.


"Хоразм"нинг фаолияти нима бўлади?

15 йиллик танаффусдан сўнг Олий лига (Суперлига)га қайтган "Хоразм" ўз олдига жиддий мақсадларни қўйганди. Лекин ҳозир вазият шундайки, жамоа мураккаб ҳолатга тушиб қолди. "Хоразм" ҳам бугунги рақиби "Бухоро" каби Суперлигада 27 очко тўплади. Жамоа 7 бор ғалаба қозониб, 6та баҳсда дуранг ўйнади ва 17 бор мағлуб бўлди. Тўплар нисбати 33-39 кўриниш олди.

Тажрибали мутахассис Ҳаким Фузайлов шогирдлари уйдаги баҳсларнинг учтасида, сафарда эса тўрт марта ғалаба нашидасини суришди. Эҳтимол, узоқ йиллик танаффусдан сўнг элитага қайтган жамоа учун бу кўрсаткич ижобийдир, аммо "Хоразм"нинг тўғридан-тўғри Суперлигада қолишига бу ҳам етарли бўлмади. Шундай бўлдики, иккинчи давра ўрталарига келиб бош мураббий Ҳаким Фузайлов кетамаганга тушиб қолди. Деярли ҳар мағлубиятдан кейин Ҳаким Каюмович ишдан бўшашга тайёрлигини, натижа ижобий кўриниш олмаётганини гапираверди. Бунинг устида матбуот анжуманларида чемпионат тугашига нечта тур қолганини эслатиб, жамоа курашишда давом этишини тинмай таъкидлади.


Бугун кимнинг имконияти юқори?

Ҳар икки жамоа аввалги баҳсни юқори темпда ўтказиб, фақат пенальтилар сериясига кўра мағлуб бўлганини ҳисобга олсак, кучлар тенг дея оламиз. Энг муҳими, ўтган тўрт-беш кун ичида кимнинг яхши тикланиб олгани. Чунки қисқа муддатли ўйинлар орасида тикланиш жуда муҳим ўрин тутади. Тактик томонлама иккала жамоа ҳам тайёр дея оламиз. Бу ўринда жисмоний ҳолат биринчи планга чиқса ажаб эмас. "Бухоро" ўз майдонида тўп тепишини инобатга олсак, устунлик кўпроқ майдон эгаларида кўринмоқда. "Хоразм" эса кучли иштиёқ ва шиддат эвазига рақибдан устун келиши мумкин.

Х.Холиқов

Rating: +2   

Comments

+3   
10 dec 14:28:55
Mahmud Ttww
Хоразмга омад.
+2   
10 dec 15:54:12
Abduvaxob Madaliyev
Агар хакамлар кубок финалини адолатли богшкаришганда Бухоро Пахтакорни ютиб куйиши хам мумкин Эди. Бекорга Табатадзе хакамларни карсаклар Билан кузатиб куймади.
+1   
10 dec 15:28:58
Фарход
Адолат юзасидан Хоразм бугун галаба козониши шарт. Бухоро в любом случаи Арал-ни ютади.
   
10 dec 19:17:18
Фарход
Reply to comment by Лутфулла
Бухоро аниқ ютади деб юз фоиз ишониябсанми, футболда 100 фоиз кафолат бериш мумкин эмас
Эртанги кунга кафолат йук укам, бир ёзимбмизда адашиб узур
   
10 dec 18:10:25
TOMJIQ_OLOT
Мавсум давомида 30 та беллашувда иштирок этасан, чемпионат якунида 14-ўринни эгаллайсан, аммо, лекин, бироқ, 15-ўриндаги жамоа Суперлигида қолади, ундан бир поғона юқори ўриндаги жамоа эса "Арал" (Нукус) билан сафарда битта ўйин ўтказади. Ростданам аламли ва тушунарсиз ҳолатда бу. ПФЛ раҳбарлари ўйлаб кўриши керак бу масалада. 2 та тушсин, 2 та чиқсин, бўлди.
   
10 dec 17:12:52
Лутфулла
Reply to comment by Фарход
Адолат юзасидан Хоразм бугун галаба козониши шарт. Бухоро в любом случаи Арал-ни ютади.
Бухоро аниқ ютади деб юз фоиз ишониябсанми, футболда 100 фоиз кафолат бериш мумкин эмас
   
10 dec 16:48:14
Алек Каюм
Вообще надо, чтоб две команды попадали в высшею лигу. А команды занявшие с 12 по 15 место боролись за сохранение места в супер лиге.
   
10 dec 14:53:44
BOBIRBEK_URINOV⚽️
Машъал билан уйинда "адолат" хакида хеч ким гапирмаганди! Аксинча Машъални пастга тушириб юборишгандилар:) иккала жамоаган хам омад!
   
10 dec 14:35:44
TOMJIQ_OLOT
"Бухоро"га омад! Адолат нуқтаи назаридан олиб қараганда, "Бухоро" ғалаба қозониши керак. Сабаби, Суперлигани "Бухоро" рақибидан бир поғона юқори ўринда якунланди. Нима бўлганда ҳам, омад ёр бўлсин! Кучли жамоа ғалаба қозонсин!
-1   
10 dec 16:55:34
Уктам
Мени тушунишим бўйича 12-15 ўринлар учун ортиқча ўйинлар ўтказилаябди. Чунки 11-ўриндан пастга тушмаслик учун хам келишув ўйинлар бўлгандир. Охирги турлардан олди Бухоро ва Хоразмга ўйинларни ахамияти хам қолмади, чунки ютса хам ютмаса хам ПЛЕЙ-ОФФ да ўйнаши маълум бўлиб қолганди. Шунингдек 12-14 ўринни эгаллаган клубларнинг суперлигадан чиқиб кетиши адолатдан бўлмаса керак. Умид қиламан келгуси бундай қўшимча ўйинлар ўтказиш такрорланмайди.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика