Latest news

23:46МЮ "Ньюкасл" етакчиси билан битим тузишга яқин  0 23:25"Боруссия Д" Санчони қайтармоқчи  0 22:50Иван Бошкович: "Тўртта учрашувда бир очко тўплаш балки инқироз бўлса керак"  3 22:35Суперлига. "Насаф" – "Сурхон" 0:1   2 22:27Лига 1 жамоаси футболчиси бир вақтнинг ўзида икки терма жамоага чақирилди  0 22:01Камолиддин Тожиев: "Биз учун асосий таркиб ва захира ўйинчиси деган тушунча йўқ"  3 21:36Англия терма жамоаси таркиби эълон қилинди: Тухель АПЛда ўйнамаган 35 ёшли дарвозабонни чақирди  0 20:55"Челси" етакчисини жамоада сақлаб қолиш учун унга катта маош таклиф қилмоқда  8 20:26Анвар Ғофуров: "Бугун бизга омад кулиб боқди деб ўйлайман"  4 20:10Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  57 20:05Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" яхши ҳимояланди ва жипс ҳаракат қилди"  11 19:50Роналду Португалиянинг ўртоқлик ўйинларини ўтказиб юборадиган бўлди  0 19:37Ислом Исмоилов: "Гол ўтказмаслик сериясини узоқ давом эттиришни мақсад қилгандик"  17 19:25Мирко Йеличич: "Ҳозирча даражамиз "Нефтчи" билан бир хил эмас ва буни тўғри тушуниш керак"  5 19:15Суперлига. "Нефтчи" – "Локомотив" 3:1   1

Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим" News

Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"

"Монако" ярим ҳимоячиси Поль Погба Бирлашган Араб Амирликлари ва Форс кўрфази мамлакатларида иштирок этувчи дунёдаги биринчи профессионал туя пойгаси жамоаси – "Ал-Ҳабуб"нинг акциядори ва элчисига айланди.

"Мен YouTube орқали анчагина [туя] пойгаларини томоша қилдим ва бўш вақтимда техника ҳамда стратегияларни тушунишга ҳаракат қилиб, мавзуни ўргандим. Барча иштирокчилардан қанчалик фидойилик талаб қилиниши мени ҳайратда қолдирди. Якунда, спорт бу — спорт. У юрак, фидойилик ва жамоавий ишни талаб қилади.

Эҳтимол, одамлар буни англамас, аммо барча спорт турлари ўзаро боғлиқ. Хоҳ футбол бўлсин, хоҳ туя пойгаси ёки бокс – асослар ўхшаш. Мақсад сари интилиш, диққатни жамлаш, интизом ва қатъият керак. Якунда айнан шу нарсалар ўйинчиларни чемпионга айлантиради.

Бир кун келиб дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилиш циклни чиройли якунлаш бўларди – бу қандайдир қувноқ, аҳамиятли ва мени ҳаяжонлантирадиган нарса. Балки, бир кун келиб буни амалга оширармиз", – деди Погба.

"Польнинг иштироки ўзгартирувчи хусусиятга эга. Унинг таъсири, етакчилик қобилияти ва маданий қадриятларга бўлган иштиёқи "Ал-Ҳабуб" илгари сураётган ғояларни аниқ акс эттиради.

Бу ҳамкорлик – шунчаки пойгалардан кўра каттароқ нарса. Гап дунё миқёсида тан олинишга лойиқ меросни етказиш ҳақида кетмоқда", – деди тадбиркор ва "Ал-Ҳабуб" асосчиси Омар Алмаэна.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика