Latest news

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  4 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  2 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  41 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Александр Ежов: "Нефтчи" билан 0:3 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг ғалаба қозонмасак бўлмасди" News

Александр Ежов: "Нефтчи" билан 0:3 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг ғалаба қозонмасак бўлмасди"

Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Хоразм" - "Янгиер" (5:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббиийи Александр Ежов фикрларини билдириб ўтди.





"Аввало йигитларга ажойиб ўйин ва ғалаба учун миннатдорчилик билдираман. Учрашувга яхши тайёргарлик кўргандик. Ўйлайманки, баҳс қизиқарли ўтди. Мухлисларимиз ҳам хурсанд бўлишди. Футболчиларим майдонга чиқишди ва ўз ишларини муносиб тарзда бажаришди. 

Қанотлардан ҳужумга ўтиш ва вазиятлар яратиш борасида машғулотларда ишлаяпмиз. Ҳамма нарса бирданига ўхшаб қолмайди. Билсангиз анча вақтдан бери ғалаба қозона олмаётгандик. Боз устига ўз майдонимизда ўйнаяпмиз. "Нефтчи" билан ўйиндаги 0:3 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг мухлисларни шод қилиш учун ютмасак бўлмас эди. Кўпроқ ҳужум қилиш ва прессинг уюштиришни режа қилгандик. Аммо барибир диққат-эътибор етишмаслиги натижасида гол ўтказиб юбордик",- дейди Александр Ежов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика