Latest news

13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  0 13:18Суперлига. Плей-офф: "Арал" – "Бухоро". Таркиблар маълум   6 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  7 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  4 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  3 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  13 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  3 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  15 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1

"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган News

"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган

"Бавария" 2022 йилда Ламин Ямални ўз сафига жалб қилишга ҳаракат қилган.

Бу ҳақда Bild газетасининг футбол бўлими бошлиғи Кристиан Фалк ўзининг "Transfer-Insider" номли янги китобида маълум қилган.

2022 йил февраль ойида "Бавария" раҳбарлари - спорт директори Ҳасан Салиҳамиджич ва техник директор Марко Неппе Ямалнинг ўша пайтдаги агенти Иван де ла Пеня билан учрашиш учун Мадридга ташриф буюришган. Томонлар де ла Пеня ваколатидаги Гавининг Мюнхен клубига ўтиши имкониятини муҳокама қилмоқчи бўлишган.

Кутилмаганда, суҳбат давомида "Бавария" вакиллари эътиборни "Барса"нинг асосий жамоаси билан машқ қилаётган 14 ёшли Ламин Ямалга қаратишган. Фалкнинг айтишича, мюнхенликлар Ламиннинг ўйин лавҳаларидан шунчалик таъсирланишибганки, клуб раҳбарияти футболчининг оиласи билан танишиш ва келажакдаги трансфер учун замин яратишни истаган.

Бир неча ойдан сўнг де ла Пеня Салиҳамиджичга Ямалнинг манфаатларини энди Жорже Мендеш ҳимоя қилишини маълум қилган. Португалиялик агент "Бавария" директорига футболчининг трансфери тахминан 5 миллион еврога амалга ошиши мумкинлигини айтган. "Бавария"да профессионал футболда ҳали бир дақиқа ҳам ўйнамаган футболчига бундай катта маблағ сарфлашни хавфли деб баҳолашган ва масалани 2023 йил ёзига қолдиришган.

Бироқ, 2023 йил апрель ойида Ямал 15 ёшида "Барса" сафида дебют қилди ва октябрь ойида "Барса" билан уч йиллик шартнома имзолади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика