Latest news

13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  0 13:18Суперлига. Плей-офф: "Арал" – "Бухоро". Таркиблар маълум   6 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  7 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  4 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  3 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  13 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  3 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  15 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1

Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик" News

Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"

Ўзбекистон Суперлигаси 21-туридан ўрин олган "Насаф" ва "Бухоро" ўртасидаги баҳсдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи вазифасини бажарувчи Виктор Карпенко матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Рақибни табриклайман. Бугун битта жамоа футбол ўйнашга ҳаракат қилди. Ҳақли ғалаба. Бугун интенсив бўла олмадик. Бугун йигитларим ёмон ўйнашди дея олмайман. Бундай натижадан сўнг учрашувга тўлиқ тайёрланмадик дея оламан. Кўриниб қолдики, ўйинга тайёр ҳолда чиқиб келмадик. 

- Бугун "Бухоро" қандай мақсад қўйганди?

- Мақсад футбол ўйнаш эди. Қўрқмасдан футбол ўйнашни истагандик. "Насаф" футболчиларининг барчаси кучли. Ҳимояда эҳтиёт бўлиши керак эди, рақиб жуда хавфли. Агрессив ҳаракат қилмоқчи эдик, ўхшамади. Илк гол сабабли биринчи бўлимда тўртта ўтказдик. Психологик томондан ёмон таъсир қилди бу гол. Жамоани ўйинга тайёрлаш учун керакли сўзларни айта олмадим десам бўлади. Бу мураббийлар штабининг камчилиги. "Насаф" ўзи ҳам футбол ўйнайди, рақибга ҳам бу имконни беради.

- "Бунёдкор" билан ўйиндаги "Бухоро" билан бугунгисини катта фарқи бор...

- Исталган жамоа рақиб қандай имкон берса шундай ўйнайди. "Насаф" бугун бизга имконият қолдирмади. Биринчи голни ўтказмаганимизда балки бундай бўлмасди. "Бунёдкор" ўйнашга берганди, "Насаф" бермади. 

- "Бухоро"нинг ўз майдонига қайтиши жамоа учун нималарни ўзгартиради?

- Ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради. Биз буни анчадан бери кутардик. Жамоа барча ўйинни сафарда ўтказса, бу жуда қийин. Тайёргарликни уйда қилиб, кейин яна йўлга отлансангиз, бу қийинчилик туғдиради. Футбол мухлислар учун ўйналади. Бухорода жуда кўп мухлислар бизни қўллашади.

- Раҳбарият сизга қандай вазифаларни қўйган?

- Ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш. Кубок финалига чиқиш.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика