Latest news

18:12Александр Хомяков: "Аввало, руҳий босимни енгиб ўтишимиз лозим эди"  0 17:58Неъматулла Қуттибоев: "Маҳорат ўз сўзини айтди"  4 17:35Доннарумма — ФИФА талқинига кўра 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони  0 17:09Мирзаҳаким Тўхтамирзаев футбол шарҳловчилигига қандай кириб келганини айтди  4 16:37Мукофот жамғармаси — 1 миллиард сўм. United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигаси ташкил этилмоқда  3 16:31МЮ 40 млн фунтлик хавбекка кўз тикди  0 15:58"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!  31 15:39Суперлига-2025: мавсум якунлари — дубллар ёмғирдек ёғди, хет-трик эса...  2 15:18Расман: ОКМК ҳужумчиси Таиланд жамоасига ўтди  2 14:57Суперлига кашфиётларидан бири муваффақиятли операция қилинди  1 14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  1 14:15Эшитдик-да! "Сурхон" футболчиси "Локомотив"га ўтди  0 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  3 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0

Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?" News

Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"

Ўзбекистон ҳамда Эрон терма жамоалари ўртасидаги CAFA Nations Cup-2025 турнири финалидан сўнг ғолиб жамоа устози Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

Аввало, ҳаммани ғалаба билан табриклайман! Қийин учрашув бўлди. Осон бўлмаслигини билгандик, чунки ҳеч ким ютқазгиси келмаслиги аниқ эди. 


- Бугунги ўйин ҳақиқатан асабий ўтди. Ҳакамлик масаласида нима дея оласиз? Эронликлар жуда норози...

- Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи? Ҳар доим шунақа бўлган. Бу уларга хос нарса. Билмадим, эпизодларни кўрмадим. ВАР кўриб чиқиб, қарор қабул қилди. Кечирасизлар-у, Эронда ҳам бундай ҳолатлар кўп кузатилган. Энг асосийси, ғалаба қозонишни уддаладик.


- Элдор Шомуродов астойдил ҳаракат қиляпти, лекин ўхшамаяпти...

- У яхши ҳолатда эди. Кайфияти ҳам, ўйинга ёндашуви ҳам жойида эди. Турнирга жиддий ёндашгандик. Элдорда тажриба бор, у ёш футболчи эмас. Ундан янада кўпроғини кутишлари табиий ҳолат. 


- Биринчи таймда Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётганида ҳаволатиб тўп узатишлар кўп бўлди, иккинчи таймда Игор Сергеев захирадан тушгач, ўйинда паслар асосан ердан берила бошлади... Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Турлича ўйин қилиш керак эди, пастдан ҳам, ҳаводан ҳам. Иккинчи бўлим бошида кўп хато қилдик. Эрон ҳам хатоларимиздан унумли фойдаланди. Менимча, уларни кутиб олиш зарур эди. Кейин кўрсатма бердим ва экстра таймларда бошқача ўйнашга уриндик.  


- Бундан олдинги саволни бироз тўлдирган ҳолатда айтмоқчиманки, иккинчи бўлимда майдонда бўйдор футболчилар кўп эди. Иккинчи қаватдаги курашларда асосан Аббос фаоллик кўрсатмоқда. Бу қандайдир яширин режамиди ёки тасодиф?

- Албатта, Аббос Файзуллаев ҳужумда ўйнагани учун шундай бўлди. Унинг бўйи пастлигидан келиб чиқиб ҳимоячилар унга кўп эътибор қаратмагандир. Менимча, энг асосийси, ғалаба қозонганимиздир.


- Турнир давомида ҳар доим ротацияга қўл урдингиз. Ўткир Юсупов жароҳат олганида Владимир Назаровга имкон бердингиз. У баҳсга Эргашевдан кўра яхшироқ тайёрмиди?

- Албатта, буни дарвозабонлар мураббийи билан маслаҳатлашган ҳолда амалга оширдик. Шунинг учун қўрқмасдан уни майдонга туширдик. Бу мусобақада кўплаб футболчиларни синаб кўриш имкони бор эди. Ҳамманинг имкониятларини кўриб олдик. Кимдир дебют қилди, кимдир узоқ вақт ўйнамасдан, энди термага қайтди.   


- Шифокорларнинг дастлабки хулосасига кўра, Ўткир Юсуповнинг жароҳати қанчалик жиддий?

- Буни МРТдан сўнг билиб оламиз. Шифокорлар ўрганиб чиқса, тез орада ҳаммаси аниқ бўлади.

Rating: -33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика