УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди
03 sep 01:50
News


УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди
RAC1 нашри тарқатган хабарга кўра, агар "Барселона" ПСЖга қарши ўйинга қадар "Камп Ноу"ни тайёрлай олмаса, бошқа стадионда ўйин ўтказади. Бу каталонияликларига лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишга ҳалал бермайди. УЕФА бунга рухсат берди.
Чемпионлар лигаси регламентига кўра, форс-мажор ҳолатларидан ташқари, жамоанинг лига босқичидаги барча ўйинлари битта стадионда ўтказилиши керак. Таъкидланишича, кўк-анорранглилар аренаси билан боғлиқ вазият форс-мажор ҳолат сирасига киради.
Шу тариқа, "Барса" парижликлар билан ўйинни аввалги стадионда ўтказиши, кейинги уй ўйинига ("Олимпиакос"га қарши) эса "Камп Ноу"га қайтиши мумкин.
Қайд этилишича, Жоан Лапорта ва Александр Чеферин ўртасидаги яхши муносабат келишувга эришишга ёрдам берган.
Similar news

Comments
o'sha Laportayu, Perezlar uchun vashe ahamiyatsiz o'zi o'lganmisan tirikmisan.
mayli, o'zing bilasan.
g'alati, arzimagan odamla uchun tortishish, o'z xurmatini to'kib.