

Танқидий руҳда ўтиши кутилаётган йиғилишда вилоят футбол Федерацияси фаолияти ва клубларда қилинаётган ишлар жиддий муҳокама қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Зойир Мирзаев 11 февраль куни бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилишида ҳам вилоят футбол мавзусига тўхталиб ўтиб, вилоят футболида таниш-билишчилик мавжуд эканлигини, воҳа футболини қаттиқ назоратга олишини , клубларда ишчи ҳодимларнинг ҳар бири билан гаплашиб олишини алоҳида таъкидлаб ўтган эди. Championat.asia сайти мухбири бўлажак йиғилишда иштирок этиши кутилмоқда.
Номоз Чориев



