UZ

Сўнгги янгиликлар

16:33Жаба Жигаури: "Қизилқум" ғалабага муносиб эди"  0 16:05"Бавария" юлдузи учун 100 млн евро: даъвогарлар маълум  3 15:37Ҳамдамов ва Пажишек тандеми яна иш берди, “Қўқон-1912” жуда кеч уйғонди — Абдулазиз Искандаров  3 15:11Суперлига. "Локомотив" 2010 йилдан бери "Машъал" майдонида ютқазмаяпти  0 14:44"Андижон"нинг "Қизилқум" майдонидаги ғалабасиз серияси 10 та ўйинга етди  0 14:24Расман: "Металлург" Мўминжонов билан 3 йиллик шартнома тузди  3 14:07"Пахтакор" Қўқонда ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:46"Манчестер Юнайтед" шов-шувли қадам тайёрламоқда  7 13:23"Андижон" бош мураббийи: "1-турда рақиб "Қизилқум"ни мўжиза туфайли мағлуб этганди"  16 13:104 та қизил кўрсатилган оқшом —"Бухоро"нинг "Навбаҳор" майдонидаги охирги ғалабаси қандай бўлган?  0 12:43"Бу — бизнинг айбимиз": Ван Дейк аутсайдердан учралган мағлубиятга кескин изоҳ берди  2 12:15Фабио Каннаваро нега айнан Атлантани танлади?  7 11:46"Қизилқум"дан енгилган "Андижон"ни энди ким синовдан ўтказади?  4 11:25"Навбаҳор" собиқ футболчиси қирғиз жамоасига ўтди  1 10:19"Манчестер Сити" футболчиси кечаги учрашув ҳакамлигини танқид қилди  3

"Насаф" U21 Қашқадарё вилояти ҳокими кубогини қўлга киритди Янгиликлар

"Насаф" U21 Қашқадарё вилояти ҳокими кубогини қўлга киритди

Қашқадарё вилоятида анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган вилоят ҳокими кубоги мусобақаси ўз якунига етди.

Финал баҳсида Қаршининг "Насаф" U21 жамоаси Муборак шаҳрининг "Машъал-А" жамоасига қарши майдонга тушди. Қизиқарли ва муросасиз кечган ўйинда "Насаф" тарбияланувчилари рақиб устидан тўлиқ устунликка эришиб, якунда 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қайд этди. Ушбу натижа орқали "Насаф" U21 жамоаси фахрли биринчи ўринни эгаллаб, бош совринга эга чиқди.

ФИНАЛ

"Машъал-А" – "Насаф" 1:4

Голлар: Ҳабибуллаев Нодирхон (61) – Одилжонов Абдуллоҳ (8), Мирзабоев Араббой (24), Бўриев Бекзод (31), Ражабов Мансур (52)

Мусобақа якунларига кўра, ғолиб ва совриндорлар қуйидагича кўриниш олди:

1-ўрин: "Насаф" U21

2-ўрин: "Машъал-А"

3-ўрин: "Супер Оил"

Шунингдек, мусобақа давомида ўзининг ёрқин ўйинлари билан ажралиб турган футболчилар ташкилотчилар томонидан махсус номинациялар бўйича тақдирландилар:

Энг яхши футболчи: Салоҳиддин Санақулов ("Супер Оил")

Энг яхши тўпурар: Суннат Ярашов ("Машъал-А")

Энг яхши дарвозабон: Акбарали Содиқов ("Насаф" U21)

Фото: Абдулла Дониёров

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика