Зоммер: "Бавария"даги вазият жуда ғалати эди. Истеъфолар, норозилик, спорт билан боғлиқ бўлмаган муаммолар"

Aslanov Jasurbek
14 окт 2023
Ян Зоммер "Бавария"да ўтказган ярим йили давомида қандай муаммоларга дуч келганини айтиб берди.

"Бавария"даги вазият жуда ғалати эди. Истеъфолар, ўзгаришлар, норозилик, спортга алоқаси йўқ муаммолар.

Бу клубда ҳаммаси қандай ташкил қилинганини тушундим. Бир ёки икки футболчига бутун айбни тўнкаб қўйишади - матбуот ҳам уларни танқид қила бошлайди. Шундан сўнг яна икки футболчи танланади. Навбат менгача етиб келди.

Аммо омма олдида ўзимни ҳимоя қилгим келмади. Мен иложи борича яхшироқ ўйнаб, жамоага ёрдам беришга ҳаракат қилдим. Натижа қониқарли бўлди" - дейди ёзда "Интер"га ўтган дарвозабон.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Blick