

Ўйинда мезбонлар сафида Шаҳбоз Эркинов ва Мирзоҳид Ғофуров рақиб дарвозасига иккитадан гол уришди. Яна бир голга жамоа ҳужумчиси Зоҳир Қўзибоев муаллифлик қилди. Эътиборлиси Қўзибоев охирги марта 2015 йилнинг 9 май санасида олий лигада тўп киритишга эришганди. Орадан роппа роса 1 йил, 1 ой ва 1 кун ўтгач Зоҳир гол уришга муваффақ бўлди.
Зоҳир Қўзибоев 2014 йилги мавсумда олий лигада 14та гол уриб тўпурарлар пойгасига иккинчи ўринни банд этганди.




