"Интер" дарвозабони 81 ёшли нафақахўрнинг ҳаётига зомин бўлди

Sherzod Nurmatov
28 окт 2025
Посбон Хосеп Мартинес электр ногиронлар аравачасида ўтирган 81 ёшли эркакни машинасида уриб юборган.

Ҳодиса 28 октябрь куни эрталаб рўй берган. 

Манбага кўра, зарба кучли бўлган ва қутқарувчиларнинг дарҳол аралашувига қарамай, кекса одамни қутқариб қолишнинг иложи топилмаган. У воқеа жойида вафот этган. 

Мотам белгиси сифатида Милан клуби бош мураббий Кристиан Кивунинг матбуот анжуманини бекор қилди. Футболчининг ўзи шок ҳолатида экани айтилмоқда.

Мартинес 2024 йилнинг ёзидан бери "Интер"да ўйнаб келмоқда. Бу вақт ичида 27 ёшли испаниялик барча мусобақаларда 12 ўйинда майдонга тушиб, 7 ўйинда дарвозасини дахлсиз сақлаган. Унинг клуб билан шартномаси 2029 йил июнь ойи охирида тугайди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Quicomo.it