

"Агарда Аргентинани мағлуб этсак, Хорватия тарихидаги ажойиб воқеликни яратамиз. Бу бизнинг ҳаётимиздаги энг муҳим баҳслардан бири.
Орадан тўрт йил ўтиб, терма билан яна ўша муваффақиятни такрорлаш - фантастика. Буни мен катта омадга йўйган бўлардим. Дунёнинг энг кучли тўрт термасидан бирига айландик. бу Хорватия учун катта ютуқ.
Албатта, кетма-кет иккинчи жаҳон чемпионатида ҳам дунёнинг энг кучли тўрт термасидан бири бўлиш ажойиб", - деди Хорватия термаси устози.



