UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55"Насаф"нинг икки футболчиси янги мавсумни "Локомотив"да ўтказади  0 09:26"Андижон" жамоаси футболчиси "Нефтчи"га ўтади  2 08:57"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 200 миллион евро тўлашга тайёр  3 08:28"Андижон" ОЧЛ 2 турниридан қанча пул ишлаб топди?  4 07:59"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди  4 07:30"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди  8 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  12 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  5 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  6 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3

Зинедин Зидан иштирокидаги матбуот-анжумани Янгиликлар

Зинедин Зидан иштирокидаги матбуот-анжумани

Теглар :  Зинедин Зидан
"Барселона"га қарши ЛаЛиганинг 17-тур учрашувидан олдин "Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан матбуот-анжуманида иштирок этди.

"Эл-Классико" ҳақида

Ўйиндан олдин яхши кайфиятдамиз. Жамоа ажойиб учрашув ўтказишга тайёр. Кучли рақибга қарши ўз ўйинимизни кўрсатмоқчимиз.

Бу мавсумнинг қийин ўйини бўлади, чунки "Эл-Классико"лар ҳар доим оғир ўтган, аммо бизга шу ёқади: Футболчилар шундай учрашувлар учун яшашади.


Мухлислар муҳимлиги ҳақида

"Севилья"га қарши баҳсда бўлганидек, мухлисларимиз бизнинг қўшимча кучимиз эканлигини биламиз. Улардан биз билан бўлишни сўрашнинг айни вақти. Мухлислар бизни охиригача қўллаб-қувватлашини хоҳлаймиз. Биз 10 ёки 15 дақиқа ичида ғалабага эришмаймиз, бироқ вақт ва сабр туфайли ғалаба қозонишимиз мумкин - уларнинг қўллаб-қувватлаши жуда муҳим.


"Барселона"нинг жонли йўлакчаси ҳақида

Бу мавзу мени қизиқтирмайди. Мен ва футболчилар "Барселона"га қарши баҳсга бор эътиборимизни қаратганмиз.


Испания Суперкубоги ҳақида

Биз ўтиб кетган баҳслар ҳақида ўйлаётганимиз йўқ, ҳозир вазият бошқача. Бизда ҳаммаси жойида ва жамоам қандай ўйин ўтказиши мени қизиқтирмоқда. Бизни кучли рақиб кутиб турибди. Улар биринчи ўринда ва бу жуда осон иш эмас. Орадаги фарқни қисқартирмоқчимиз, яхши ўйнасак, уларга муаммо туғдира оламиз. Қандай ўйнашимизни айта олмайман, аммо бундай жамоага қарши баҳсда ғалаба қозониш учун бор кучимизни ишга солишимиз керак.


Криштиану Роналду ҳақида

Ҳаммаси жойида, у 100% тайёр. Бугун у биз билан шуғулланди. "Реал"даги хизматлари учун Роналду клубнинг ҳурматига лойиқ. Ҳаммаси танаффусдан сўнг муҳокама қилинади, ҳозир энг муҳими "Эл-Классико".


Ўзи ўйнаган "Эл-Классико"лар ҳақида

"Чемпионлар лигасидаги битта ўйин ва "Камп Ноу"даги ярим финални эслайман. Ажойиб ғалабага эришганмиз.


Гарет Бэйл ҳақида

Футболчиларимга ишонаман. Мен футболчини "Эл-Классико"да ўйнаш хоҳишига қараб майдонга туширмайман. Улар жароҳат олган бўлиши мумкин, аммо учрашувдан олдин энг асосийси - улар 100% тайёрлиги.


Матео Ковачич ҳақида

Эртага ҳамма футболчилар қайдномада бўлади, бу бир томондан яхши, бир томонда ёмон. Кимни трибунада қолдиришни билмайман. Танлов катта ва уни амалга ошираман.


2017 йил ҳақида

Ўтган йили менга шундай савол берган эдингиз, мен ўзимга баҳо беришни истамайман. Умуман олганда йил яхши ўтди - ЛаЛигада бироз қийин бўлмоқда, аммо у эртага якунланмайди ва биз ҳали етакчига етиб олишимиз мумкин.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика