

Маълум бўлишича, "Интер" ва "Ювентус" ҳимоячининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. "Канонирлар" эса футболчиси учун қониқарли таклиф бўлса, сотиб юборишга ҳам тайёр турибди.
35 млн еврога баҳоланаёган 26 ёшли ҳимоячининг Лондон клуби билан яна 3 мавсумлик шартномаси бор.
Ўтган мавсумда украиналик футболчи АПЛнинг 27 ўйинида қатнашиб, 1 гол ва 2 ассист қайд этди.



