

Германиялик футболчи жароҳати туфайли АПЛнинг жорий мавсумини ўтказиб юборди.
"Кетаётганимда Лерой Санени кўриб қолдим. Аввалига уни танимасдан, автобусимиз ҳайдовчиси деб ўйлабман.
У билан бироз суҳбатлашдик ва гапни "Бавария"га бурдим - у гапни олиб қочди. Ўйлайманки, ҳаммаси жойида, аммо оғирлик борасида унда муаммо бор. У 7 кг ортиқча вазн тўплаганини айтишди", - дейди Зинченко.



