Зинченко "Манчестер Сити"ни "Арсенал"га алмаштириши мумкин

Sherzod Nurmatov
3 май 2022
"Арсенал" "Манчестер Сити" ҳимоячиси Александр Зинченкога қизиқиш билдирмоқда.

Манбага кўра, Лондон клуби ёзги трансфер ойнасида украиналик футболчини сотиб олиши мумкин. "Канонирлар" бош мураббийи Микель Артета Зинченкони асосий чап қанот ҳимоячиси Киран Тирнига рақобатчи сифатида кўрмоқда.

25 ёшли Зинченко жорий мавсумда "Манчестер Сити" таркибида 23 та ўйинда қатнашиб, 3 та голли пасни амалга оширди. Унинг "шаҳарликлар" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: AFC Report