Зинченко “Арсенал”га ўтса, “Уфа” бонус маблағни қўлга киритади

Eldor Akmurzayev
17 июл 2022
“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Александр Зинченко фаолиятини “Арсенал”да давом эттиришга яқин.

25 ёшли украиналик 2016 йил “Уфа”дан 1,7 млн фунт эвазига “шаҳарликлар” сафига бориб қўшилганди. “Уфа” бош директори Шамиль Газизовнинг айтишича, Зинченконинг “Арсенал”га трансфери собиқ клубига ҳам фойда келтиради. Унинг трансфери 35 млн еврога амалга ошиши кутилмоқда.

“Бу расмий тарзда мана бундай амалга ошади. Агар у ўтса, сўров юборамиз. Бизга тўлов қилишлари керак бўлади. Бироқ, санкциялар туфайли пул ўтказиш қийин кечади. Англияда йирик миқдордаги тўловлар федерация орқали юборилади: клублар уларга ўтказади, улар эса бизга”, дейди Газизов.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: football24.ru