Зидан "Реал" футболчиларининг функционал ҳолатидан норози
15 янв 2016 12:14
Янгиликлар
Зидан "Реал" футболчиларининг функционал ҳолатидан норози
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан ўз футболчиларининг функционал тайёргарлигидан норози.
Маълумотларга кўра, Зидан аввалига ўз футболчиларини яхши ҳолатда кўришга умид қилган эди. Мураббий ёрдамчиси Бернардо Рекена ҳар бир футболчи учун индивидуал иш режаси тузиб чиқяпти. Рекена бунгача физиотерапевт вазифасини бажарган эди, энди эса у футболчиларнинг жисмоний ҳолатига жавоб беради.
Фикрлар