Зидан "Алавес" устидан қозонилган ғалаба ҳақида: "Оғир сафар ўйинида 3 очко жамғардик"

30 ноя 2019, 20:45
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лига 15-турида "Алавес" устидан зафар қучганидан кейин (2:1) фикрлари билан ўртоқлашди.

– Учрашувни жуда яхши бошладик, аммо бу стадионда биз уддалагандек охиргача курашиш керак. Жиддий айтганда, бу жуда муҳим натижа, қониқиш ҳосил қилдим. Курашишдан ва футбол ўйнашдан тўхтамадик. 


– Нима учун дарвозада Ареола ўйнади?

– Бу менинг қарорим. У жамоанинг бир қисми, машғулотларда яхши шуғулланмоқда. У Куртуадек бизни бир неча маротаба қутқариб қолди. Шунчаки унинг навбати келганди. 


– Об-ҳаво ва майдон ҳолати ҳақида...

– Олдиндан маълум бўлганидек, "Эйбар" стадионига ўхшаган кичик майдон. Ёмғир ёғган пайтда, сув кўп бўлади ва тўп тепиш қийинлашади. Аммо, майдон ўйин учун маъқул бўлса, у ҳолда чиқиш ва ўйнаш керак.


– Таркибдаги ўзгаришлардан кўнглингиз тўлдими?

– Ҳа. Мавсум узун ва биз фақат Ла Лигада ўйнамаймиз. Мен ҳар бир футболчи жамоанинг натижаларига ҳисса қўшиши учун имкон беришим керак, – дейди Зидан.


Ла Лига. "Реал Мадрид" ёмғирли баҳсда қийин ғалабага эришди


Манба: as.com