

Агарда менга қолса, Луис Суарез Англияга қарши ўйинни ўтказиб юбориб, Италия билан бўладиган учрашувгача жароҳатидан фориғ бўлишини истардим. Бу албатта биз учун яхшироқ бўларди. Мен Суарезни жуда яхши биламан ва унга тезроқ сафга қайтишини тилаб қоламан. Умид қиламанки, "Ливерпуль" жамоаси таркибида борганда у ўзининг яхши спорт формасида бўлади.
Суарез мени жуда яхши тушунади. Унга қарши ўйнаш оғир ва қийин. Ўйлайманки, Суарез мундиалда иштирок эта олади. Унинг биринчи баҳси Италияга қарши бўладиган ўйинга тўғри келса янада яхшироқ бўларди.



