Жерар Улье: "Анри Франция дивизионида бемалол ўйнай олади"

Aziz Tukhtamuradov
9 окт 2014, 19:55
"Нью-Йорк Рэд Буллз" спорт директори Жерар Улье декабрда клуб билан шартномаси якунланадиган Тьерри Анрининг ҳалиям юқори савияда ўйин кўрсата олишини айтиб ўтди.
"Айни пайтда ҳеч қандай қарор қабул қилингани йўқ. Тьерри ҳали фаолиятини якунлаш ҳақида эълон қилгани йўқ. Биз Анри билан ҳамкорликни давом эттиришга қарши эмасмиз. Лекин, барчаси унинг ўзига боғлиқ. У ҳали қаригани йўқ ва голлар уришда давом этмоқда.

Франция биринчи лигасида ўйнай оладими? Албатта", - дейди Улье.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: soccer.ru