«Зенит» ва «Краснодар» Широков трансферини расман тасдиқлади

Aziz Tukhtamuradov
27 фев 2014
«Зенит» ярим ҳимоячи Роман Широковнинг ижара асосида «Краснодар»га ўтганини расман тасдиқлади.

32 ёшли футболчи «Краснодар» шарафини жорий мавсум якунигача ҳимоя қилади, мавсум якунлангач эса эркин агентга айланади.

Бундан ташқари келишувга кўра футболчи 25-тур доирасида ўтказиладиган «Зенита» - «Краснодар» баҳсида майдонга тушмайди.

Шунингдек, Широков трансфери борасида «Краснодар» жамоаси ҳам расмий ҳабар тарқатди. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru