

"Бу натижанинг аҳамиятини камайтириб кўрсатмайман — бу биз учун жуда муҳим, улкан ғалаба эди. Рақибда ҳам вазиятлар бўлди, лекин қуруқ ҳисоб ва бизнинг ҳимоядаги ўйинимиз… Биз сўнгги сутка ичида бутунлай янги тўртталик ҳимоячилар билан жамоани тайёрлаш учун катта иш қилдик.
"Манчестер Юнайтед"да қолишимми? Мен бу ерда бўлишни жуда яхши кўраман. Вазиятни тушунаман, лекин у тўлиқ менинг қўлимда эмас. Бундай кечаларда иштирок этишни, ўзига хос нарсаларни яратишни, жамоа қуришни хоҳлайман. Менда аниқ муддатлар йўқ", — деди Кэррик.



