"Зенит" ҳужумчиси Дзюба ўйин пайти "Спартак" шарфини босди ФОТО

Tolibjon Qosimov
28 ноя 2017
"Зенит" ҳужумчиси Артем Дзюба Россия чемпионати 18-тури доирасида "Спартак"ка қарши ўйин (1:3) пайтида рақиб шарфини оёғи билан босди.

"Қизил-оқлар" ўйинчиларидан бири, катта эҳтимол билан Роман Зобнин Дзюбанинг оёғи остидан шарфни олишга ҳаракат қилди.

Дзюба майдонга 65 дақиқада тушди. "Спартак" мухлислари форварднинг ўйинга тушишини норозилик билан қарши олишди. Ўйиндан олдин "қизил-оқлар" мухлислари ҳужумчини хақорат қилишган эди.

Эслатиб ўтамиз, Артем Дзюба 2015 йилда "Спартак"дан кетган эди.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sport-express.ru