Зенан Займович – 2014 йилдан буён "Сўғдиёна"да дубль қайд этган илк легионер

Narzulla Saydullayev
16 май 2023
Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби Суперлиганинг 10-турида "Турон"ни 2:0 ҳисобида таслим қилди.

Ушбу баҳсда "Сўғдиёна" ҳужумчиси Зенан Займович дублга эришди. Легионер футболчи 57 ва 67-дақиқаларда рақиб дарвозасига гол урди.

Сўнгги марта "Сўғдиёна" сафида легионер футболчи 2014 йилги мавсумда Суперлигада дубль қайд этганди. Ўша йил 12 сентябрь куни "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" учрашувида мезбонлар легионери Олександр Коблаш иккита тўп киритганди. Орадан 8 йил, 8 ой ва 1 кун ёхуд 3165 кундан сўнг Жиззах клуби сафида легионер футболчи дубль расмийлаштирди.




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia