

Неаполликлар клуби 2:0 ва 3:0 ҳисобидаги иккита ғалаба эвазига турнирнинг чорак финалига йўл олди.
"Биз ҳар қандай жамоага қарши яхши ўйнай оламиз, энди бошқа жамоалар биздан қўрқиши керак. Бизни доимо қўллаб-қувватлайдиган клуб ва мухлисларимиз учун хурсандмиз. Биз бахтиёрмиз, аммо кўпроқ нарсага эришишимиз мумкинлигини биламиз", – деди Зелиньски.



