Зайнутдинов РПЛга қайтмоқда
05 июн 2024 17:26
Янгиликлар
Зайнутдинов РПЛга қайтмоқда
"Зенит" "Бешиктош" билан ярим ҳимоячи Бахтиёр Зайнутдиновнинг ўтиши бўйича келишувга эришди.
"Спорт-Экспресс" нашрининг хабар беришича, трансфер суммаси 4,5 млн еврони ташкил қилади.
Қозоғистон терма жамоаси етакчиси Бахтиёр Зайнутдинов 2023 йилнинг ёзидан бери Туркия Суперлигаси вакили "Бешиктош" шарафини ҳимоя қилмоқда.
Зайнутдинов олдин ҳам РПЛда ўйнаган, фақат "Зенит" эмас, балки ЦСКА ва "Ростов" жамоаларида.
26 ёшли футболчи истанбулликлар сафида 37 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол урди. Унинг шартномаси 2026/27 йилги мавсумгача тузилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар