

21 ёшли ярим ҳимоячи билан "Манчестер Юнайтед" шартнома имзоламоқчи. Битим нархи 30 миллион еврони ташкил этиши мумкин.
Футболчининг нархи жароҳат сабаб кескин тушди. Заньолога олдинроқ "Ювентус" ҳам қизиқиш билдираётгани айтилган эди.
Ярим ҳимоячи жорий мавсум Италия чемпионати доирасидаги 26та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 2та ассист қайд этди.



