Зафармурод Абдираҳматов: "Тарихимиздаги биринчи олимпиадада фақат иштирок билан чекландик"

Абдулвосит Бектемиров
1 авг 2024
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоси Зафармурод Абдираҳматов терма жамоа Тошкентга етиб келганидан сўнг олимпия ўйинлари ҳақида фикр билдирди.

- Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Париждаги олимпиадада ўз иштирокини якунлаб Тошкентга қайтди. Олимпиада мусобақаси қандай ўтди?

- Авваламбор бутун халқимиздан узр сўраймиз. Мақсадимиз гуруҳдан чиқиш эди, биз эса буни бажара олмадик. Тарихимиздаги биринчи олимпиадада фақат иштирок билан чекландик холос. Ушбу мусобақадан жуда катта тажриба тўпладик. Кейинги мусобақаларда яхшироқ иштирок этишга ҳаракат қиламиз.

- Олимпиада мусобақаси қандай экан? Минтақавий турнирлардан фарқи нимада? Олимпиадада спорт турлари жуда кўп ва спортчилар ҳам алоҳида шаҳарчада яшашади.

- Бу катта турнир ҳисобланади. Жаҳон чемпионатидан кейинги иккинчи йирик мусобақа. Эътибор жуда катта ва футбол ҳам оддий бир спорт тури ҳисобланар экан.

- Ташкилий ишлар бўйича муаммолар бўлдими?

- Йўқ. Биздан фақат яхшироқ футбол ўйнаш талаб этилар эди холос.



Абдулвосит БектемировМуаллиф
Манба: championat.asia