

- Авваламбор жамоамизнинг ўринбосарлар таркиби йирик ҳисобда ғолиб бўлгани мени жуда хурсанд қилди. Биз Қашқадарёдан яхши футболчиларни етиштриш учун меҳнат қилмоқдамиз. Бу меҳнатларимиз самара бераётгани хурсанд қилмоқда.
Асосий таркибимиз ҳам Қўқонга фақат ғалабани кўзлаб ташриф буюрган. Бўлажак ўйин осон бўлмайди. Қўқонликлар ҳам осонликча очко бермасликлари аниқ. Шундай бўлсада жамоамнинг ғалаба қозонишини жуда истайман. Албатта Қўқон жамоасига ҳам омад тилайман. Чиройли ўйин бўлишини кутяпман", – дейди Зафар Холмуродов.



