Sky Sports нашри "Манчестер Сити" қизиқиш билдираётган тўрт нафар футболчи номини эълон қилди

24 апр 2026, 09:50
"Манчестер Сити" "Ноттингем Форест" ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсон учун асосий даъвогар ҳисобланади.

Шунингдек, "шаҳарликлар" ҳужум чизиғини кучайтиришни ҳам кўриб чиқмоқдалар. Жамоа "РБ Лейпциг" футболчиси Ян Диоманде ва "Борнмут" ҳужумчиси Эли Крупига ҳам қизиқмоқда.

Бундан ташқари, "Манчестер Сити" ўнг қанот ҳимоячиси позициясини кучайтиришни кўриб чиқмоқда. Шу муносабат билан, инглиз клуби "Фееноорд" футболчиси Живайро Риднинг ўйинларини синчиковлик билан кузатмоқда.


Манба: Sky Sports