Зафар Тўраев: "Бунёдкор"ни мағлуб этиш учун Тошкентга келгандик"

Narzulla Saydullayev
1 апр 2016
"Бунёдкор" - "Машъал" учрашувидан сўнг меҳмонлар ярим ҳимоячиси Зафар Тўраев ўз фикрларини билдирди.

"Ўйинга қаттиқ тайёргарлик кўрдик. "Қизилқум" ва "Металлург"га ютқазиб қўйгандик. Йигитлар мураббийларнинг барча кўрсатмаларини бажаришди. Олдинги мағлубиятлар учун мухлислардан узр сўраймиз. "Бунёдкор"ни мағлуб этиш вазифаси қўйилганди, лекин бугунги дурангдан қониқдик. "Машъал" олдига мавсумда кучли тўртликка кириш вазифаси қўйилган", - дейди Зафар Тўраев.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia