UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  9 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  4 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

Забиҳилло Ўринбоев: “Қўлимиздаги имкониятдан фойдалана ололмадик” Янгиликлар

Забиҳилло Ўринбоев: “Қўлимиздаги имкониятдан фойдалана ололмадик”

Куни кеча олий лигамизнинг 18-тури ўз якунига етди. Ушбу турда Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби Муборакнинг “Машъал” жамоаси меҳмони бўлди ва томонлар дуранг натижа қайд этишди.

Ушбу баҳсдан сўнг “Бунёдкор клуби футболчиси Забихилло Ўринбоев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

-  “Машъал” қарши ўйин биз учун жуда ҳам оғир ўтди, чунки рақибга мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди. Агарда вазиятлардан тўғри фойдаланганимизда ғалабани илиб кетишимиз ҳеч гап эмас эди. “Машъал” ҳимоявий ўйин кўрсатгани учун ҳам биринчи бўлимда унчалик яхши ҳаракат қилаолмадик. Рақиб дарвозасини ишғол қилиш қийин бўлди. Рақибларимизни ҳимояда таркибли ўйин кўрсатди дея олмайман.

Иккинчи бўлимда кўрсатган ўйинимизни биринчи бўлимда кўрсатканимизда ғалаба қозонардик деб айта оламан. Биринчи бўлимга қараганда иккинчи бўлимда яхшироқ имкониятларга эга бўлдик. Ўйин услуби қанчалик паст бўлса ҳам ҳар бир жамоа ўз уйида жуда ҳам кучли ўйин намойиш этади. “Бунёдкор”га қарши икки, уч баравар куч билан қаршилик кўрсатишади. Балки бошқа жамоага қарши бунчалик ўйин кўрсата олмас.

Агарда ғалаба қозонганимизда “Локомотив” билан очколар орасидаги тафоввут 2 очкога қисқарар эди. Айни дамда “темирйўлчилардан” 5 очко ортда боряпмиз. Қўлимиздаги имкониятдан фойдалана ололмадик. Қолган учрашувларда мағлуб бўлишга ҳаққимиз йўқ. Ҳозирча мураббийлар штабидагилар ушбу ўйин ҳақида ҳеч нима демади. Яна бир ёки икки кундан сўнг “Машъал” билан бўлган учрашувни таҳлил қилиб қаерда хатоликка йўл қўйилган бўлса ўша хатолар устида ишлаймиз ва бартараф этамиз”, - дейди “Бунёдкор” клуби футболчиси Забихилло Ўринбоев.


Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика