

"Ювентус" клуби ўз ҳимоячиси Данило билан расман янги битим имзолади. 31 ёшли ҳимоячи ва клуб 2025 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолашди. Битимда келишувни яна бир йилга узайтириш борасидаги банд ҳам бор.
Маълумот учун, бразилиялик ҳимоячи ушбу мавсум "Юве" сафида 33 учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ва 3 та ассист қайд этди.



