"Ювентус" ЕЧЛга чиқа олмаса, катта зарарга учраши, бир қанча футболчилар кетиши мумкин
25 апр 2025 20:52
Янгиликлар
"Ювентус" ЕЧЛга чиқа олмаса, катта зарарга учраши, бир қанча футболчилар кетиши мумкин
Айни дамда Игорь Тудор бошқарувидаги жамоа А Серияда 5-ўринда бормоқда ва 4-поғонадаги "Болонья"дан атиги бир очкога орқада қолмоқда.
"La Gazzetta dello Sport" маълумотига кўра, Чемпионлар Лигасига чиқа олмаслик нафақат бош мураббий, балки кўплаб футболчиларнинг тақдирига ҳам таъсир қилади.
Улар орасида АПЛда талаб катта бўлган Федерико Гатти, сўнгги пайтлардаги беқарор ўйинларига қарамай, Европада кўп кузатувчиларга эга бўлаётган Андреа Камбьязо бор. Шунингдек, Дуглас Луисга иккинчи имконият берилмаслиги ва Уэстон Маккеннининг шартномасини узайтириш янада қийинлашиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Дарвозабон Маттиа Перин клубни тарк этишни сўраши эҳтимоли катта, шунингдек Душан Влахович ҳам шартномасини узайтирмаслиги мумкин.
Бундан ташқари, молиявий сабабларга кўра "Ювентус" Рандал Коло-Муани ва Франсишку Консейсаунинг ижарасини давом эттирмаслиги эҳтимоли ҳам йўқ эмас.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар