"Ювентус" Дуглас Костани АПЛ клубига қўйиб юборишга тайёр

Alisher
3 апр 2020
"Ювентус" "Манчестер Сити" ҳужумчиси Габриэль Жезусга қизиқиш билдирмоқда.

Хабарларга кўра, "кекса синьора" бунинг учун Жезуснинг ватандоши, ярим ҳимоячи Дуглас Костани бўлажак битимга қўшишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Дуглас Коста "Ювентус"га 2018 йилда "Бавария"дан ўтган эди.

Габриэл Жезус жорий мавсум барча мусобақаларда 39та ўйинда майдонга тушиб, 18та гол ва 9та ассистга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: Calciomercato