Юнгберг: "Арсенал"да нима қилишни яхши биламан"

Mirjalol Normatov
1 дек 2019
"Арсенал"да бош мураббийлик вазифасини бажарувчи Фредди Юнгберг жамоадаги мақсадлари ҳақида гапирди.

"Катта ўзгаришлар қилмайман. Ҳеч кимни синдиришни ҳам истамайман. Аммо ҳозирда мен "Арсенал"да нима ишлар қилишим тасаввуримда турибди. Жамоага ёрдам бериш, атмосферани яхшилаш учун мен бу ердаман. Айни дамда хотиржамман, қолганини кейинчалик вазиятга қараб, иш тутамиз", - деди Юнгберг.

Айни дамда "Арсенал" 19 очко билан 9-ўринда кетмоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: BBC