"Юнайтед" Де Хеанинг ўйинларидан мамнун эмас. Унинг ўрнига бошқа дарвозабон топиб қўйилган

Mirjalol Normatov
25 авг 2019, 10:11
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти Загребнинг "Динамо" клуби дарвозабони Доминик Ливаковичнинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

"The Sun" хабарига кўра, 24 ёшли посбон яқин йилларда Давид Де Хеанинг ўрнини эгаллаши мумкин. МЮ скаутлари учун ЕЧЛ доирасида "Русенборг" жамоасига қарши ўйинини томоша қилгани боришган.

Ливакович яқиндагина жамоаси билан шартномасини 2024 йилга қадар узайтирганди. Шартномада посбоннинг товон пули 3 миллион евро қилиб белгиланган.

Ушбу мавсумда 9 ўйинда қатнашган Ливакович ўз дарвозасидан 2 гол ўтказиб юборди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Sun