Юлиан Брандт "Бавария"га ўтиши мумкин

Tolibjon Qosimov
16 мар 2017
"Байер" футболчиси Юлиан Брандт Мюнхеннинг "Бавария" жамоасига ўтиши мумкин.
Буни "Bild" тасдиқлади. Клублар ўйинчининг трансфери борасида музокараларни бошлашган. Бадал пули юқори бўлиши эҳтимоли кам, сабаби футболчининг шартномасида сотиб олиш мумкин бўлган пул миқдори 12,5 миллион евро деб келтирилган. Тўғри, бу фақатгина 2018 йилда фаоллаштирилиши ҳам мумкин.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Bild