Ёзда фаолиятини якунлайдиган Тони Кроос режалари ҳақида гапирди

Khoja
28 май 2024
«Реал Мадрид» ярим ҳимоячиси Тони Кроос фаолиятини якунлаганидан сўнг нималар қилишини маълум қилди.

Келажакдаги режалар?

- Уйда болаларим билан вақт ўтказаман. Шунингдек, мени футбол академиям бор, у ерда ёш авлодга футболдан сабоқ бермоқчиман. Яна Германияда мини лигам ҳам бор. Зерикишга вақт йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли футболчи ушбу ойда ёзда фаолиятини якунлашини эълон қилди. У сўнгги 10 мавсум давомида «Реал Мадрид» сафида ҳаракат қилди. У мадридликлар сафида жами 22 та совринга эга чиқди. Унинг «Қироллик клуби» сафидаги сўнгги учрашуви 1 июнь куни EЧЛ финалида бўлиб ўтиши кутилмоқда.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com