Ана холос! Йович шу ёздаёқ "Реал"дан кетиши мумкин
14 авг 2019 10:23
Янгиликлар
Ана холос! Йович шу ёздаёқ "Реал"дан кетиши мумкин
Ҳужумчи Лука Йович шу трансферлар ойнасидаёқ "Реал"дан кетиши мумкин.
21 ёшли серб футболчиси жамоанинг мавсумолди ўйинларида бош мураббий Зинедин Зиданнинг ишончини оқлай олмаган.
Шундай экан, "қироллик клуби" футболчисини ижарага бериб юбориши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Йович 4 июнда "Реал" ўйинчисига айланган эди. "Қаймоқранглилар" "Айнтрахт"га футболчи учун 60 миллион евро тўлаган.
Йович 2018/19 йилги мавсум "Айнтрахт" сафида 48та ўйинда майдонга тушиб, 27та гол ва 7та ассистга эришган эди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар