

Ижтимоий тармоқларда "Интер" ҳужумчиси Стеван Йоветичнинг "Монако" либосида тургани акс этган суратлар тарқалиб кетди. Энг қизиғи, черногориялик футболчининг формасида ПСЖга ўтиши тахмин қилинаётган Килиан Мбаппенинг рақами (10) ёзилган эди.


Ҳозирча бу янгиликлар рост ёки ёлғонлиги номаълум, аммо тез орада "Монако" бу борада расмий маълумот бериши мумкин.



