Ёшларимиз саралашни ғалаба билан бошлашди
16 июл 2017 02:45
Янгиликлар
Ёшларимиз саралашни ғалаба билан бошлашди
Бирлашган Араб амирликларида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати саралаш баҳслари давом этмоқда.
Ўзбекистон U22 терма жамоаси Осиё чемпионатига саралашнинг илк турида ливанлик тенгқурларини 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувда "Насаф" ҳужумчиси Бобир Абдиҳолиқов иккки бор рақиб дарвозасини ишғол этган бўлса, биринчи голни ливанлик футболчи ўз дарвозасига киритиб қўйди.
ОЧ-2018, саралаш босқичи.
"D" гуруҳи, 1-тур.
Ўзбекистон (U23) - Ливан (U23) 3:1
Голлар: Бобир Абдихолиқов (2та), Хамис (ўз дарвозасига)

Эслатиб ўтамиз, гуруҳимизнинг илк учрашувида БАА терма жамоаси Непални 5:0 ҳисобида мағлуб этган.
Мусобақа реглеаментига кўра, ОЧ саралаш баҳсларида иштирок этаётган 10 та гуруҳда ғолибликни қўлга киритган жамоалар билан бирга ўз гуруҳларида энг яхши натижани қайд этган бешта жамоа ҳам Осиё чемпионатига йўлланма олади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар