Ёрқин Назаров "Турон" бош мураббийлигидан кетди

Sherzod Nurmatov
5 янв 2024
Суперлигадан тушиб кетган "Турон" бош мураббий Ёрқин Назаров билан шартномани бекор қилди.

Мутахассис 2023 йилнинг 1 июль санасида "Турон" билан 2024 йил якунига қадар мўлжалланган шартнома имзолаганди. 

Шунга қарамай, икки томон келишуви асосида мазкур шартномани бекор қилди.

"Турон" ўтган мавсум Суперлигада 13-ўринни олиб, Суперлигадан Про лигага йўл олган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: pfl.uz