UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  1 00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  0 23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  1 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  9 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  1 22:35Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  11 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  2 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  1 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  22 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  1 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  18 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   10 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  1

Ёрқин Назаров: "Таҳлил қилиб кўрсам, жуда кўп ўйинларда ҳакамларнинг хатолари сабаб ютқазиб қўйган эканмиз" Янгиликлар

Ёрқин Назаров: "Таҳлил қилиб кўрсам, жуда кўп ўйинларда ҳакамларнинг хатолари сабаб ютқазиб қўйган эканмиз"

Coca Cola Суперлигаси 25-туридан ўрин олган "Турон" – "Андижон" (1:3) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ёрқин Назаров матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Рақибни ғалаба билан табриклайман. Ўйинга келсак, ҳаракат қилдик. Ҳамма бор кучини ишлатди. Суперлигада қолиш имкониятини охирги тургача сақлаб қолмоқчи эдик, аммо буни уддалай олмадик. Йигитларга раҳмат.

- Кеча матбуотда "Турон" футболчилар маош олмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу қанчалик асосга эга. Агар рост бўлса, ўйинчиларга мотивация бериш жараёни қандай кечди?

- Тўғри, ҳар қанақасига ҳам мотивация беришга ҳаракат қилмоқдаман. Барибир ҳам маош бу биринчи мотивация ҳисобланади. Вазият шундай бўлиб қолди. Аминманки, бу ҳолат ўз ечимини топади ва барча ўз маошини тўлиқ олади. Бу вақт масаласи. Бугун "Андижон"ни мағлуб қилсак, охирги турда имкониятимиз сақланиб қоларди. Айнан шу нарса мотивация эди. Маошлар билан боғлиқ муаммо бор, аммо йигитлар шу ҳолатда ҳам борларини беришди.

- Хумоюн Муртазоев жамоадан кетдими?

- Унда жароҳат бор. Оёғида гипс бор эди, аммо у ўйнамоқчи бўлди. Ўтган ўйинда Хумоюнни майдонга туширдик, аммо унинг ўйини чиқмади. Бу ўйин режасига Хумоюнни киритмадик. Ҳужумга ёшларни қўйдик. Хуллас, жароҳат сабаб Хумоюн Муртазоев майдонга туширилмади.

- Жамоадаги келажагингиз қандай?

- Бугун бош директоримиз билан шу масала бўйича гаплашмоқчи бўлдик. Мен эса чемпионатни тугатиб олишни илтимос қилдим. Кейин бу масалани бафуржа муҳокама қилиб оламиз.

- Мавсум давомида ҳакамлик ҳақида деярли гапирмадингиз. Балки, бугун гапирарсиз?

- Ҳа, ҳакамларни гапиришни ёмон кўраман, аммо савол берганингиз учун бу мавзуни гапираман. Биринчи даврадан кейин жамоани тўққиз нафар ўйинчи тарк этди, легионерларга жавоб бериб юборилди. Ёш таркиб шакллантирдик. Шу ҳолатда ҳам ҳаракат қилдик. Таҳлил қилиб чиққанимдан сўнг, амин бўлдимки, жуда кўп ўйинларда ҳакамларнинг хатолари сабаб ютқазиб қўйган эканмиз. Деярли ҳар бир ўйинда ё пенальти, ёки қизил карточка олган бўламиз. Ҳакамлар ҳақида ҳеч нарса дегим келмаяпти. Бу иш билан шуғулланувчи махсус ташкилот бор. Ҳакамлар етишмовчилиги борми ёки бошқа сабабми, айнан бизнинг зараримизга жуда кўп хатолар қилинди. Бу баҳона эмас. Майли, ҳакамларга ҳам инсоф берсин. Кейинги йил барчаси яхши бўлиб кетишига умид қиламиз.


Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика