Йоахим Лёв Саненинг якуний таркибга киритилмагани сабабини айтиб ўтди

Tolibjon Qosimov
4 июн 2018
Бугун Йоахим Лёв Германия терма жамоасининг ЖЧ-2018 учун якуний таркибини эълон қилди.

Кўпчилик учун кутилмаганда "Манчестер Сити" аъзоси Лерой Сане 23талик рўйхатга киритилмади. Бош мураббий бунга қуйидагича изоҳ билдирди:

"Сўзсиз, Леройда улкан иқтидор бор. У ҳали терма жамоада бўлади. Шунинг учун биз сентябрдан эътиборан у билан кўпроқ ишлашимиз керак. У ҳамон жамоанинг ўйинига тўлиқ киришиб кетмаган. Ва бу нарса қандайдир даражада муҳим рол ўйнайди", - деди Лёв.

Шунингдек, мутахассис Саненинг ўрнига таркибда олиб қолинган Юлиан Брандт ҳақида ҳам гапириб ўтди:

"Улар ҳар иккиси (Сане ва Брандт) юқори даражадаги ўйинчилар, ҳар иккиси дриблингда кучли. Юлиан Брандт Конфедерациялар кубогида ўйнаган. Ўшанда у яхши ўйинларни ўтказган. Бундан ташқари, Юлиан машғулотларда ўзини ажойиб тарзда кўрсатди", - деди мураббий.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/DFB_Team_EN